Янгиликлар

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРШИ ШАҲРИ ҲОКИМИ ЖАМШИД ФОЗИЛОВНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЖИДДИЙ ТАНҚИД ҚИЛДИ  15.12.2018 08:59


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар раҳбариятини танқид қилди.

Видеоселекторда Президент Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозиловнинг фаолияти жиддий танқид қилган.

«Мен Қарши шаҳрининг ҳамма раҳбарларидан норозиман», деган Шавкат Мирзиёев.

Президент маъмурияти бошлиғи Низомиддинов, бош прокурор Муродов, Ички ишлар вазири Бобожонов ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Мусаевга Қарши шаҳар «тўртлиги» (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ва ДСИ бошлиғи) фаолиятини кўриб чиқишни, агар улар «ишонч қозона олмаса», ишдан бўшатишга кўрсатма берган.